Хўжалик бўлими

Фойдаланиш техника ва хўжалик бўлими бошлиғи

Ходжибабаев Хасан Абдумажитович

Тел:+99871 237-34-98

 

 

 


Фойдаланиш техника ва хўжалик бўлими

Бўлим институтнинг моддий-техника базасини мустахкамлаш, кафедра, лаборатория, маъруза хоналарида билим олиш учун шарт-шароитлар яратиш, талабалар уйларида яшаш учун зарурий ижтимоий-маиший шароитни таъминлаш учун ҳизмат қилади. Шунингдек, давлат мулкини асраб авайлаш, сақлаш институт худудида, ўқув биноларида, талабалар уйларини тиклаш-таъмирлаш ишларини бажариб, худудни кўкаламзорлаштириш ишларини ташкиллаштиради. Фойдаланиш техника ва хўжалик бўлими таркиби қуйидагилардан иборат

1 Бош энергетик

2 Ўқув илмий база

3 Ўқув ишлаб чиқариш устахонаси

4 Қурилиш гурухи

5 Иссиқлик қозонхонаси

6 Механика бўлими


Ўқув ишлаб-чиқариш устахонаси

Институтнинг ўқув ишлаб-чиқариш устахонаси таркибий қисми дурадгорлик, механика, пайвандлаш ва чилангарлик цехларидан ташкил топган бўлиб,у ерда талабаларнинг ўқув амалиёти олиб борилади. Талабаларга амалиётда механика, пайвандлаш ва чилангарликмашғулотларидан махорат дарслари ўтказилади.

Шу билан бирга ўқув ишлаб-чиқариш устахонаси ишчи ходимлари кафедра ва бўлимлардан келиб тушган талабномалар асосида таъмирлаш,тузатиш ишларини олиб боришади.

 

 

Мурожаат учун: Ўқув ишлаб-чиқариш устахонаси мудири

Бўронов Хайрулла Хайитбаевич

Тел: 237-19-03, +99894 634-17-40


Ўқув илмий база

Ўқув илмий базадамавжуд автотранспорт воситалари институт томонидан келиб тушган буюртмалар бўйича техник хизмат кўрсатишни амалга ошириб келади. Базада жами 13 та транспорт воситаси мавжуд бўлиб, шундан 7 таси ўқув машқ машинаси, 1 та юк ташиш транспорти, 1та хизмат кўрсатувчи автобус, 4 та хизматчи ва навбатчи автомашиналаридир. Транспорт воситалари мавсум холатига қараб тайёрланиб, йиллик техник ва метрология кўрикларидан ўтказилади.

Базада “Йўл харакати қоидалари” хамда “Автотраспорт воситасининг тузилиши” маъруза хоналари мавжуд бўлиб, давлат стандартлари асосида жихозланган. База худудида “Эстакада”, техник хизмат кўрсатиш ямаси, транспортларини сақлаш бокслари мавжуд.

Бундан ташқари ўқув илмий базада институт талаба, ходимлари ва бошқа фуқаролар учун “В” тоифали хайдовчиларни тайёрлаш курси ўз фаолиятини олиб бормоқда. 2017йил хисобигаЙХХ.Б РИБ рўйхатидан хозирги кунда 6та гурух ўтган бўлиб,ҳар бир гурухда 25 тадан ўқувчи тахсил олмоқда. Дарс самарадорлигини ошириш учун 4 та ўқитувчи ва 7та инструкторфаолият юритмоқда.Ўқув курси учун тўланадиган тўлов миқдори бир ўқувчи учун 1600000 сўмни ташкил этмоқда. Институт Ўқув илмий базаси кўп йиллардан буён минглаб фуқаролар, талаба ва ишчи ходимлар учун хизмат кўрсатиб келмоқда.

Мурожаат учун: Ўқув илмий база бошлиғи

Зиятов Курбанбой

Тел: 235-87-31 +99897772-08-80

 


Мурожаат учун: Бош мухандис

 Собиров Тожибой Собирович

Тел: 237-19-15. +99 899 824-85-97. 

 

 

 


Бош мухандиснинг лавозим вазифалари

  • ОТМнинг мухандислик хизматига тегишли бўлимлар фаотиятига бевосита рахбарликни  амалга ошириш;
  • ОТМнинг мухим объектларида техник хавсизлиги ва техник эксплуатация қойидаларига риоя қилинишини назорат қилиш;
  • ОТМнинг мавжуд ички ресурслари ёки пудратчи ташкилотлар билан реконструксия, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича музокаралар олиб бориш ва иш қабул қилиш;
  • Капитал таъмирлаш бўйича лойиха-смета хужжатларини, жумладан бино ва унинг эвакуация режасини таёрлаш;
  • ОТМнинг моддий-техник базаси бўйича хар бир объект учун алохида материаллар рўйхатини тузиш ва таёрлаш;
  • Мавжуд объктлар қайта таъмирлаш хамда қимат ва улкан хажимли ускуналарни биноларга ўрнатишга мослаштириш бўйича масалаларни ечиш ва қатнашиш;
  • Бинолар техник холати ва жихозланишни хамда ўз вақтида таъмирланишининг назоратини амалга ошириш;
  • Бўйсунувчи шуъбаларга тушунтириш ишларини олиб бориш хамда уларни мехнат хавсизлиги бўйича ўқитишни ташкил этиш.